ЖССТнинг Европадаги ваколатхонаси келажакдаги коронавирусга қарши эмлаш пандемияга барҳам бермаслиги ва унинг самараси барча учун бир хил даражада бўлишига шубҳа билдирмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге айтиб ўтди.
«Мен вакцина пандемияга чек қўяди, деган гапни доим эшитаман. Албатта, йўқ! Вакцинанинг барча аҳоли қатламига ёрдам беришини билмаймиз. Ҳозир биз унинг бир гуруҳга ёрдам беришини, иккинчисига эса ёрдам бермаслигини кўрсатадиган баъзи белгиларини кўрмоқдамиз. Пандемиянинг охири биз жамоат сифатида ушбу пандемия билан яшашни ўрганганимизда келади. Бу бизга боғлиқ», — деди Клюге.
ЖССТ Европа мамлакатларида октябрь ойининг бошида коронавирус касаллигидан ўлим сонининг кўпайишини кутмоқда. Ўлим сонининг ошиши касаллик билан касалланиш сонининг кўпайиши билан боғлиқ бўлади.
«Вазият янада мураккаблашмоқда. Октябрь ва ноябрь ойларида биз кўпроқ ўлимни кўришимиз мумкин», — деб қўшимча қилгани Клюге.
Эслатиб ўтамиз,куни кеча ЖССТ дунёда коронавирус рекорд даражада кўпайгани ҳақида хабар берганди.