Сурхондарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди: қурбонлар бор

Улашиш:

 2020 йил 13 октябрь куни соат 04:30 ларда Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Тўда МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-105 автомобиль йўлининг 19-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

«Ласетти» тезлигини меъёридан оширган ҳолда ўзидан олдинда кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Бунинг оқибатида қаршисидан келаётган «Кобальт» русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Натижада «Ласетти»нинг 33 ёшли ҳайдовчиси С.О. ва «Кобальт»нинг 30 ёшли йўловчиси А.И. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, «Кобальт»нинг 31 ёшли йўловчиси Н.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.