Мирзачўлда муддатидан олдин туғилиб, 20 дақиқадан кейин вафот этган чақалоқ юзасидан расмий муносабат билдирилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги шифохонада етарли шароит бўлмаганлиги сабабли муддатидан олдин дунёга келган чақалоқ вафот этганлиги хусусида хабар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 09:10 ларда Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 1997 йилда туғилган аёл А.Ё. 20 ҳафталик вазни 500 грамм бўлган қиз жинсига мансуб фарзанд кўрган ва унинг чақалоғи тахминан 20 дақиқа яшаб вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.