Сирдарёда пичоқланган газ ходими воқеаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилган натижада воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур воқеа юзасидан баёнот берди. 

Аниқланишича, 9 октябрь куни тахминан соат 18:00 ларда «Сирдарётумангаз» МЧЖда метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, «Дўстлик»  МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.

Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган, сўнгра К.Ф. пичоқни олиб қўйиб Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ томонидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д»  банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.