Талабалар 16 ноябрдан анъанавий ўқишга қайтмоқда. Бунинг учун қандай чоралар кўрилади?

Улашиш:

ОТМларда ўқув жараёнини босқичма-босқич 2020 йил 16 ноябрь – душанба кунидан анъанавий таълим шаклида давом эттиришга қарор қилингани ҳақида хабар берилганди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларнинг соғлиғини асраш, уларнинг сифатли таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилишини маълум қилди:

  • ҳар бир олий таълим муассасасида ҳудудий Соғлиқни сақлаш бирлашмалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари жалб қилинган ҳолда тезкор Штаб ташкил этилади;
  • аудитория ва хоналар ўқув жараёнига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тайёрланади;
  • курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади;
  • талабалар турар жойлари фаолияти санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий жавоб берадиган нормаларда ташкил этилиб, жиҳозланган ҳолатда талабаларнинг яшашларига босқичма-босқич рухсат берилади;
  • олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойларида Тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
  • талабалар саломатлиги назоратини таъминлаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасига тиббиёт муассасалари бириктирилади.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.