Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди

Улашиш:

Сўнгги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси ва газ таъминотида жиддий узилишлар бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва видеоларга кўра, ҳудудларда баъзи тадбиркорлар бу ҳолатдан жиддий зарар кўришган. Айниқса, 5200 та товуғи нобуд бўлган яккабоғлик ишбилармон ҳақидаги видео каналларда кўп «айланмоқда». Изоҳда ёзилишича, уч кун чироқ бўлмаганига шу ҳодиса юз берган. 

Шунингдек, Каттақўрғонда иссиқхонада ҳам сабзавотларга электр йўқлиги сабаб жиддий талофот етган. Тадбиркорнинг кўрган зарари 35 минг доллар атрофида баҳоланмоқда. 

Фото: Troll.uz

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги Тўрақўрғон ИЭСида рўй берган авария туфайли кўпчилик вилоятларда таъминот узилиб қолгани ҳақида баёнот берган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.