Алишер Султонов «олган нарсани пулини тўлаб қўйиш» кераклигини эслатди

Улашиш:

25 ноябрь куни АОКА пресс-холида Энергетика вазири ва тизим ташкилотларининг биринчи раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсумида юзага келаётган муаммолар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. «Xabar.uz» сайтининг хабар беришича, унда мавзуга оид кўплаб саволларга ойдинлик киритилди.

«Президентимиз доимо кабинетда ўтирмасдан ҳудудларга бориб вазиятни ўрганиш кераклигини айтади. Биз ҳам ҳар куни ҳудудларга чиқиб ўрганяпмиз. Муовинларим, шунингдек, энергетика соҳасига алоқадор бўлган ҳар қандай биринчи раҳбар, қаердаки муаммо бўлса, ўша жойга бориб ўрганмоқда», — деди Энергетика вазири Алишер Султонов.

Тизимдаги авариялар сонининг ошиб кетишига сабаб қилиб жорий йил ноябр ойи аввалги йиллардагига қараганда совуқроқ келганлиги кўрсатилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоевнинг таъкидлашича, у раислик қилаётган ташкилот аҳолига етказиб берган электр токи учун пул олади ва электрдан аҳолини узиб қўйиш уларга манфаатли эмас.

«Даврдан орқада қолаётганимизни тан оламиз. Ишонинглар, менинг раислигимдаги ташкилот электрни аҳолига бермаслигидан манфаатдор эмас. Ўзингиз ўйлаб кўринг, шу йил инфлация даражаси қанча бўлди? Электрнинг нархи ошдими? Йўқ. Янги линиялар ётқизиш, янги электр станцияларини қуришнинг ўзи бўлмайди. Ҳаммасига маблағ керак. Арзонга бўлмайди-ку. Аҳволимизни сиз ҳам, ўзимимиз ҳам тушуниб турибмиз», — деди Улуғбек Мустафоев.

Энергетика вазирининг ишонч билан таъкидлашига қараганда, «атрофимиздаги бирор бир давлатда бунақа ишлар қилинмаган. Яқин йилларда электр энергиясининг истеъмолига тўловни табақалаштиришни ўтилиши ҳам бошқа бирор бир давлатда бўлган эмас».

Шунингдек, вазир аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги юқорилигини айтиб ўтди. «Олган нарсанинг пулини тўлаш керакми?», деди Алишер Султонов бу ҳақда гапира туриб.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.