Мудофаа тизимида ватанпарварлик тадбирлари ўтмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоятида Мудофаа бошқармаси томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик  руҳида тарбиялаш йўналишида шу кунга қадар 34 та тадбир ташкил этилди. Бундай тадбирлар ҳали ватанпарварлик ойлиги доирасида яна давом этиши кутилмоқда.

Жумладан, 25931 ҳарбий қисм харбий хизматчилари  билан ойлик доирасида "Ким ватанга содиқ булса мендурман ўша!" шиори остида Ш.Рашидов туманидаги “Ғунча” номли мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун концерт ташкил этилди. Аскар ва зобитлар томонидан ижро этилган  куй-қўшиқлар болажонлар қалбига бир дунё қувонч улашди.

 Шунингдек, ушбу ҳарбий қисм хизматчилари  Зафаробод туман МИБ ҳамкорликда туманда ўқитувчилар ўртасида спорт  мусобақалари ташкиллаштирилди.

Ватанпарварлик ойлиги давомида Жиззах вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказида чақирилувчилар ўртасида "Мен ватанпарварлик деганда нимани тушунаман" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

25931 ҳарбий қисм тарғибот гуруҳи кичик сержант А.Маҳмудов бошчилигида ҳарбий хизматчилари, Зафаробод тумани Мажбурий ижро бюроси,  Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туманхалқ таълими бўлими мутахассислари  томонидан Ёшлар Агентлиги штабида Ҳарбий хизматчиларнинг ишсиз оила аъзолари ва ишлаш истаги бўлган ҳарбий пенсионерларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди ва тадбирга заҳирадаги пенсионерлар таклиф этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.