Уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимидан озод этилди, Автомобил йўллари қўмитаси раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилди

Улашиш:

4 январь куни давлат раҳбари топшириғига асосан Вазирлар маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов ва президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомитдинов ҳузурида 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида йиғилиш ўтказди, дея хабар берди «Газета.uz».

Йиғилишда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қиладиган ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари Комплексига кирувчи вазирликлар ва хўжалик субъектлари раҳбарлари қатнашган.

Бу комплексга Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобил йўллари қўмитаси, Uzbekistan Airways АЖ, Uzbekistan Airports АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, «Ўзшаҳарқурилишинвест» МЧЖ ва бошқа компаниялар киради.

Музаффар Солиев.

«Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунлари бўйича президентга ахборот берилган. Бунга асосан давлат раҳбари 5 январь куниги фармони билан уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиевни ишда йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун лавозимидан озод қилган. Бундан ташқари, президент Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилди, ҳамда қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берди», — деди «Газета.uz» манбаси.

Абдурахмон Абдувалиев.

Абдурахмон Абдувалиев 6 ойда кўрсатилган камчиликларини бартараф этмаса, лавозимида қолиш масаласи кўриб чиқилади.

Ботир Зокиров.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.