Тожикистонда электр энергияси таъминоти бўйича чеклов ўрнатилди

Улашиш:

Тожикистонда 5 январдан бошлаб соат 23:00 дан қишлоқ хўжалиги бор бўлган туманларда, кўп қаватли бинолари йўқ жойларда электр энергияси таъминоти тўхтатиб қўйилади. Уйларда эрталаб соат 6 гача электр энергияси бўлмайди.

Тожикистонда 5 январдан бошлаб соат 23:00 дан қишлоқ хўжалиги бор бўлган туманларда, кўп қаватли бинолари йўқ жойларда электр энергияси таъминоти тўхтатиб қўйилди, дея хабар бермоқда Asia-Plus нашри ҳукуматдаги манбасига асосланиб. Уйларда эрталаб соат 6 гача электр энергияси бўлмайди.

Хабар берилишича, бунга Нурек ГЭСининг сув омборида сув сатҳи одатдагидан 4 метрга кам бўлиб қолганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Ушбу чеклов қайси муддатгача амал қилиши айтилмаган.

Бундан аввал Тошкикистоннинг бир қатор туманларида ва чекка ҳудудларида яшовчилар кунига фақат 4−6 соат электр энергияси берилаётганидан шикоят қилишган. Масъуллар бу борада коронавирус ва унинг оқибатида электр станцияларида чўзилиб кетган таъмирлаш ишларини сабаб қилиб кўрсатишаётган эди.

Шунингдек, Тожикистондаги барча қишлоқ, туман ва шаҳарлар 10 декабрдан бошлаб узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминланаётган эди. Бироқ экспертларнинг маълум қилишича, Тожикистоннинг сув-энергия захиралари баҳор-ёз мавсумигача етмайди ва бунинг учун чекловлар ўрнатилиши керак бўлади.

Маълумотга кўра, Тожикистон ҳозирда қўшни давлатларга электр энергияси сотмаяпти. Хабарга кўра, чеклов эълон қилинганида бери Душанбеда жойлашган ҳатто бир қаватли биноларга ҳам электр энергияси узлуксиз таъминланмоқда. Бироқ, экспертлар таъкидлашича, агар сув омборида яна сув камайса чекловлар пойтахтга ҳам таъсир қилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.