Олимлар енгил ковиднинг оғир асоратларини топишди

Улашиш:

Бельгия ва Нидерландия олимлари енгил кўринишдаги коронавирусдан беморлар қандай тикланишаётганини кўрсатувчи тадқиқот ўтказишди. Хулосалар анча хавотирли, кўпчиликда ҳафта, ҳатто ойлар ўтиб асоратлар юз кўрсатишни бошлайди.

Тадқиқотчиларга кўра, шифокорлар ковиднинг енгил шаклига чалинган беморларга унча жиддий қарашмайди. Касаллик енгил кечгани билан келгусида қолдирадиган асоратлари оғир, дейишмоқда олимлар. Аксарият беморларнинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлади, хусусан, толиқиш, мушакларнинг кучсизланиши, уйқусизлик, оғриқлар. Айримларда меҳнат унумдорлиги пасайиб кетади. Юқорида саналган муаммолар енгил коронавирусни бошдан ўтказганларда орадан уч ой ўтиб кузатила бошланган.

Хорижий мутахассисларнинг фикрича, COVID-19 симптомлари кузатилган беморларга сурункали коронавирус инфекцияси ташхисини қўйиш лозим. Қолаверса, улар учун реабилитация методларини ишлаб чиқиш таклиф этиляпти.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.