ИИВ ота-оналарни огоҳлантиради

Улашиш:

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг Тик Ток платформасида – фуқароларимизни айниқса ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида, турли масхараномуз, одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизлика йўл қўймаймиз.

Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш – майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.

Огоҳлантирамиз! Фарзандларингизни назорат қилинг, ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.