2020 йил энг кўп бюджет пулини талон-торож қилган ҳокимлик аниқланди

Улашиш:

 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумотлари эълон қилинди.

Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд сўм миқдорида камомад ва қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Бюджет пулларини энг кўп асоссиз ва камчиликлар билан сарфлаган ҳокимликлар орасида Қашқадарё етакчи бўлиб турибди - деб ёзмоқда  Qalampir.uz

Қашқадарё (26,1 млрд сўм), Андижон (19,8 млрд сўм), Сурхондарё (16,5 млрд сўм), Фарғона (14,4 млрд сўм), Тошкент (13,2 млрд сўм), Жиззах (13 млрд сўм), Самарқанд (13 млрд сўм), Сирдарё (12,9 млрд сўм), Наманган (12 млрд сўм), Хоразм (6 млрд сўм), Бухоро (3,6 млрд сўм), Навоий (2,4 млрд сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (13,8 млрд сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (8,1 млрд сўм) қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланишида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар динамикаси:

Шуни таъкидлаш жоизки, 2020 йилда бюджет муассасаларида ўтказилган назорат тадбирларида 54,5 млрд сўм миқдорида нақд пул маблағларини ўзлаштириш (банкдан олинган нақд пулни ташкилот ғазнасига кирим қилинмаслиги, ишламаган шахсларга иш ҳақи ҳисобланиб, тўланиши ва бошқалар) ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу қонун бузилиши ҳолатлари ўтган йил (2019 йилда – 7,2 млрд сўм)га нисбатан 7,5 мартага кўпайган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.