Россияда ўзбекистонлик фуқаро икки ой ичида 131 марта йўл қоидасини бузгани маълум бўлди

Улашиш:

Ўзбекистонлик  фуқаро йўл қоидасига риоя қилмаслик бўйича Россия йўлларида антирекорд ўрнатди.  Икки ой ичида у 131 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузишга муваффақ бўлди.

36 ёшли Hyundai Sonata  ҳайдовчиси Тюмен давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясини ҳайратда қолдирди: у чорраҳаларни қизил светофорда 41 маротаба кесиб ўтган, 49 маротаба тўхташ чизиғи орқасида ҳаракатланган ва 40 маротаба тезлик чегарасини оширган.

Ўзбекистон фуқароси томонидан содир этилган қоидабузарликлар йўллардаги камералар томонидан қайд этилган, деб ёзади  Megatyumen.ru. Тюмен вилояти ички ишлар хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, ҳайдовчи 109 700 рубл (деярли 1500 доллар) миқдорида жарима тўлаши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.