Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Женоа” клуби расман жамоа ярим ҳимоячиси Стефано Стураро “Верона” жамоасига кўчиб ўтганини эълон қилди.
27 ёшли футболчи мавсум охиригача “Верона”да ижара асосида тўп тепади. Вероналикларда Стурарони тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи ҳам бор.
Стефано Стураро 2018 йилнинг ўзида “Ювентус”дан 16,5 миллион евро эвазига Генуяга олиб келинган эди. Тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумда А Серияда олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.
Расман! “Женоа” кутилмаган трансферни эълон қилди
Улашиш: