Жиззах вилоят 4-сектор масъуллари жойларда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш мақсадида “маҳаллабай” тизимда ишлашмоқда

Улашиш:

Солиқ ходимлари маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича 4-сектор томонидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бермоқда. Халқ орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, фуқароларнинг қатор муаммоларига ечим топиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабуллар – муаммоларни бартараф этиш борасида муҳим аҳамият касб этаётир. 

Вилоят 4-секторига 68 та маҳалла фуқаролар йиғини қарашли бўлиб, уларда 308 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Оилалар сони эса 53 мингтани ташкил этади. Кўп вақатли уйлар сони 4415 та, 49263 таси ховли уйларга тўғри келади.

Жорий йилнинг 5-декабрь  куни республикамизнинг қатор ҳудудларида қиш фасли кириб келганлигининг дараги сифатида биринчи қор ёғди.  

Бу кимгадир қишнинг изғирини билан боғлиқ хотираларни ёдга солса, кимгадир қишга тайёргарликни тугаллаши учун белгидир.

Яна кимдир учун эса, айниқса, олис қишлоқ аҳлига совуқ қиш-қировли кунларнинг синови бошланганидан дарак беради. Бу ўз навбатида 4-сектор раҳбарларига катта масъулиятли вазифаларни юклади. Улар “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларда аҳолининг қаҳратон  қиш мавсумида  талофат  кўрмасликлари ҳамда ҳудуддаги локал иситиш козонхоналарнинг иш ҳолатини ва  электр энергиясини  табиий босимларини аҳолига берилиши борасидаги ҳолатларни батафсил ўрганиб, муаммоларни ўз вақтида ечишга ҳаракат қилишмоқда.

Мисол учун, Арнасой тумани “Бўстон” МФЙ Янгизамин кўчасида яшовчи фуқаролар электр энергияси қуввати пастлигидан уйларини иситишда муаммо бўлаётган эди.

 Жиззах  вилоят 4-сектори раҳбари ташаббуси билан   бу муаммо қисқа муддатда бартараф этилди. Яъни,  “Бўстон” МФЙнинг  Янгизамин кўчасига  янги  трансформатор ўрнатиб берилди.

 


Жиззах шаҳрида кўп қаватли уйларнинг иситиш қозонхоналари ҳолати ўрганилди

Жиззах шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари  Ж.Аҳбўтаев  Заргарлик ва Сайилжойи маҳаллаларида аҳолининг қаҳратон  қиш мавсумида  талофат  кўрмаслик ҳолатларини батафсил ўрганди.Муаммо бор жойларга масъуллар бириктирилиб, уни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти.

 

Зоминда олис қишлоқларга  қўшимча газ баллонлари берилаяпти


Мазкур  туманда 4-сектор раҳбари ташаббуси билан олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир,  суюлтирилган газ етказиб берилиши таъминланмоқда.

Яқинда  сектор ҳудудига қарашли 50 та хонадонга газ баллонлари етказилди.

 

 Арнасой туманида ҳам   солиқ ходимлари   қишлоқларда уйма-уй юриб, қиш совуғидан қийналаётган аҳоли қатламига кўмир ва газ балонларини етказишмоқда

 

 Туманнинг 4-сектор раҳбари Х.Умуров бошчилигида давлат солиқ инспекцияси ходимлари Бахтли маҳалла фуқаролар йиғинида   аҳоли хонадонларига бориб, қиш мавсумида  қийналаётган хонадонларга бирма-бир кириб чиқишмоқда. Аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига кўмир ва газ баллонлари етказиб берилаяпти.

 Солиқчилар бемори бор хонадонларда ҳам бўлиб, уларни хонадонларини  иситишда  ёрдам бераяптилар.

 

Зафарободда аҳолига энергия ресурслари етказиб берилди

 

Зафаробод туманида ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй юриш, фуқаробай ишлаш, аҳоли муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Жумладан, тумандаги 4-сектор ҳудуди "Лолазор" ҚФЙда мурожаатлар билан ишлаш бўйича туман ташкилот раҳбарларидан ташкил топган ишчи гуруҳ хонадонма – хонадон юриб аҳолини ўсиш даражаси туфайли суюлтирилган газ баллонларга бўлган талаби борлиги маълум бўлди.Мазкур, масала ишчи гуруҳ томонидан тез орада ҳал этилиб, “Zafarobodtumagaz” газ таъминоти бўлими томонидан 4-сектор ҳудуди "Лолазор" ҚФЙга 220 дона газ баллонлар етказиб берилди.

 

Ш.Рашидов туманининг чекка ҳудудларига ҳам суюлтирилган газ етказиб берилди

 

Қиш мавсумида аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов тумани 4-сектори ташаббуси билан Самарқандқудуқ МФЙда аҳолига суюлтирилган газ баллонлари  мунтазам етказилиб,  тарқатилиши таъминланаяпти. Бошқарма бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов шунингдек, туман 4-сектори ҳудудидаги 43- ва 56-мактабларни масъуллар иштирокида кўздан кечирди. Айни пайтда мазкур таълим муассасаларининг иситиш тизими кўмир ёқилғисига боғлиқ.  Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида иккала таълим муассасаси ушбу ёқилғи тури билан етарлича таъминланган. Ўрганиш давомида 43-мактабнинг иситиш қозонида носозлик мавжудлиги аниқланди. 

 

 

4-сектор кўмаги билан мазкур мактабга яқин кунлар ичида янги иситиш қозони ўрнатиб бериладиган бўлди. Бу каби мисолларни 4-сектор масъул бўлган ҳар бир ҳудуд бўйича келтириш мумкин. 

Ўтган якшанба куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи, вилоят 4-сектори раҳбари Б.Ташпулатов раҳбарлигида селектор йиғилиши бўлиб ўтди ва ҳудудларда 4-сектор раҳбарларига бир қатор топшириқлар берилди.

Шу куннинг ўзида сектор раҳбари Бекзод Ташпулатов Арнасой туманининг олис "Бахтли" маҳалласига қарашли Наврўз қўрғонида бўлди.

 

Айни пайтда ушбу ҳудудда 58 та хонадон мавжуд. Қарийб 300 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд ўтган йили "Обод қишлоқ" дастурига асосан ободонлаштирилган.

Масъуллар Наврўз қўрғонидаги 18-сонли мактаб ва ҚВПнинг  қишга тайёргарлиги, аҳоли хонадонлари ва давлат муассасаларини иситиш мақсадида кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёжини ўрганишди.

– Фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, янги иш ўринлари яратишда ҳар бир сектор раҳбари масъул бўлмоғи лозим. Ҳудудларимизда ҳали ечимини кутаётган муаммолар кўп. Уларни бартараф этиш учун ишни маҳаллабай тизимида амалга оширишни давом эттирамиз, – дейди Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.