Жиззахда ҳокимлик ахборот хизматлари ходимлари учун фактларни текшириш юзасидан тренинг ташкил этилди.
«Фейк-ньюс» ёки «фейк хабарлар» атамаларига биз ҳар куни дуч келяпмиз. Айни шунинг учун ҳар қандай соҳа вакилининг фактчекингга вақт ажратиши муҳим аҳамиятга эга. Sangzor.uz сайти бош муҳаррири, журналист Ҳакимжон Фозилов Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилган тренингда буни қандай қилиб яхши амалга ошириш сирлари ҳақида сўзлади.
Медиа саводхонлик - бу ҳар қандай шахс турли хил оммавий ахборот воситаларининг материалларига танқидий назарда қараш, таҳлил қилиш, тўғри баҳолаш ва ҳар-хил тарғиботни рекламадан ажрата олиш учун керак бўлган билим ва кўникмалар тўплами ҳисобланади.
Кўпчилик медиасаводхонлик соҳаси фақат журналистикага оид, деб ишонишади, аммо бугунги кунда бу блогер, журналист ёки шунчаки маълумот истеъмолчиси бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай одам дуч келадиган тушунча. Агар илгари асосий масала ўқиш ва ёзиш қобилияти бўлган бўлса, бугунги кунда медиасаводхонлик ҳам асосий кўникма ҳисобланади.
Шу боисдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига медиа саводхонлик, фейк, фактчекинг мавзулари бўйича тушунчалар бериб ўтилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.