Ер учун кураш

Улашиш:

Салом дўстлар! «УзТренд» жамоасининг Ўзбекистондаги экологик қочқинлар, иқлим мигрантлари ҳаёти тўғрисидаги лойиҳаси доирасида тайёрланган мақоланинг давоми тақдим этилди.

Биз ўтган асрнинг, яъни «совет» даврининг 80 йилларида Оролбўйидан кўчиб ўтишга мажбур бўлган илк муҳожирларга мурожаат қилдик.

Улар бугунги кунда дуч келаётган қийинчиликлар: сув ва нормал инфратузилманинг етишмаслиги, термитлар томонидан уйларнинг вайрон бўлиши ҳақида гапиришди.

Бу ҳақда бизга Қорақалпоғистондаги  Кегейли туманининг собиқ аҳолиси маълум қилди. Кегейли – Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан биридир. Тупроқнинг юқори шўрланиши (75,5%) экинларни етиштиришни деярли йўқ қилади. Шу боис аҳоли  чорвачилик ва консерва ишлаб чиқаришга жалб этилди аммо, иқлимнинг ёмонлиги туфайли чорва моллари ҳам турли касалликлардан нобуд бўла бошлади ва жуда кўп ҳайвонлар сув излаб тўқай ботқоқларига чўкиб кетди.  Ёдингизда бўлса, 2019 йилда оммавий ахборот воситалари орқали бу ҳақда батафсил чиқишлар бўлган эди. Ростини айтсам, ўтган 40 йил давомида қанчадан-қанча фермер ва уларнинг оилалари бу ердан кетишга мажбур бўлган. Биз эса саноғини билмаймиз.

Сарвиноз Жусипбоевалар оиласи ҳам Кегейли туманидан Нукусга кўчиб келганига ҳали узоқ йиллар бўлмаган.  Бу ерда, янги жойда, томорқасида кичик иссиқхона қуриб, кўчат ва гуллар, шунингдек каталпа ва ҳаттоки сакура, замбаклар, олма дарахтлари, олхўри етиштиришни бошлади… Иссиқхонада иш – кунига беш-олти соат давом этади, кўчатлар экиш февралда, сотиш эса март ва апрелда бошланади. Пойтахтнинг марказий бозорида кўкарган дарахтлар ва нозик гул кўчатлари сотилмоқда.

– Маҳсулотларимиз сифатига биз масъулмиз, уни харид қилганларга ҳамиша набира ва чевараларининг шодиёна-байрамлари олма ва шафтоли мевалари билан янада қувончли ўтишини тилаймиз, – дейди Сарвиноз  Жусипбоева.

– Биз мўъжаз иссиқхонадан барқарор даромад оляпмиз, бу эса эртанги кунга, фарзандларимизнинг келажагига ишонч билан қараш имконини беради. – Афсуски, Сарвинознинг эри иссиқхонада суратга олишимизни тақиқлади ва интервю олаётганимизга ҳам норозилик билдирди.  Шундай бўлса ҳам биз Сарвиноздан ва у қандайдир йўл билан ўзини янги жойда тиклай олганидан, янги муҳитда ҳар  томонлама ривожланаётганидан  хурсандмиз.    Айтганча, мен анчадан буён  “Ўзбекистон: камбағаллар” лойиҳаси устида ишлаяпман. Бу лойиҳа давомида мавзу қаҳрамонлари билан суҳбатлашаман.    Атиги  бир-икки долларга кун кечираётган оилаларнинг бошидан ўтказаётан оғир кунлари ҳақида ҳикоя қиламан.

Юқоридаги фикрларимизни Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қаҳрамонимиз  ҳам тасдиқлайди. Бу ернинг тупроғи ҳам шўрланган. Журналист Гулчеҳра Хурсандова томонидан “УзТренд” учун махсус суратга олинган видеолавҳани кейинроқ томоша қиласиз…

Тупроқнинг шўрланиши ва яйловларнинг деградацияси оддий деҳқончиликни имконсиз қилади ва ички миграцияга ҳам таъсир қилиши мумкин, шунингдек эко-қочоқлар бунинг натижасида  мамлакатнинг янада гуллаб-яшнаган ҳудудларига кетишади. Ҳар ҳолда, ёшлар аллақачон шаҳарларга кўчиб ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда ер майдонларининг 70 фоизидан ортиғи деградацияга учраган, йиллик йўқотишлар эса 830 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Хусусан, энг шўрланган ерлар Қорақалпоғистон (90-95%), Бухоро вилояти (96%) ва Хоразм воҳасида (95-100%) жойлашган. Бу ерда суғориладиган ерларнинг шўрланиши бўйича статистик маълумотлар ва ер учун кураш прогнозлари келтирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.