Президент: «Кўп одамларга журналистлар ёқмайди, лекин менга улар ёқади»

Улашиш:

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. 

«Миллий сайлов тизимини янада ривожлантириш мақсадида хорижий экспертлар билан форумлар ўтказиб борсак аҳвол ўзгаради. Аммо битта форумнинг ўзи етарли эмас. Халқ билан маслаҳатлашиш керак. Парламент аъзолари шундан келиб чиқиб, миллий қонунчиликни ўзгартириб борсак хатоларимиз тўғриланади.

Ўзбекистон парламенти учун ҳеч ким четдан келиб ҳеч нарса қилиб бермайди, ҳеч қачон.

Депутатлар ва парламент аъзолари кўпроқ китоб ўқиши керак. Депутатнинг билимсизлиги қонун ташаббускори учун маъқул вазият. Маъқул уларга, билиб қўйинглар.

Ўзимизнинг ОАВ ва хорижий ОАВга раҳмат. Дебатлар вақтида кўрдингизлар қандай саволлар берилганини. ОАВ ҳам ўз устида ишлаяпти, мен барча журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Кўпларга журналистлар ёқмайди, лекин улар менга ёқади», - деди Шавкат Мирзиёев. 

манба:KUN.UZ

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.