“Сўғдиёна” Бразилия ва сербиялик футболчилар билан шартнома тузди

Улашиш:

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Сўғдиёна” клуби бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Бразилиялик ярим ҳимоячи Эливелто Рибейро Дантос ва сербиялик ҳимоячи Марко Колакович 2020 йилги мавсумни Жиззах клубида ўтказишади. Шунингдек, “Сўғдиёна” Шавкат Муллажонов ("Металлург"дан), Санъат Шихов (АГМКдан), Жавоҳир Қаҳрамонов (“Бунёдкор”дан), Баҳодир Насимов (“Динамо”дан) каби маҳаллий футболчилар билан шартнома тузди.

Ўтган мавсумда “Сўғдиёна”да ўйнаган Милан Митрович, Жасур Ҳасанов ва Иван Нагаев клуб билан шартномаларини ўзайтиришди.

Маълумот учун:
Эливелто Рибейро Дантос (Бразилия)
Амплуаси:
 Ярим ҳимоячи.

Туғилган санаси: 02.02. 1992

Марко Колакович (Сербия)
Амплуаси:
 Ҳимоячи

Туғилган санаси: 09.02. 1993

"Сўғдиёна" матбуот хизмати
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.