Ифлослик! Ота ўз қизларини зўрлади

Улашиш:

Уч фарзандини ёлғиз тарбиялаб келаётган ота ҳибсга олинди.

Маълумотларга қараганда, у ўн ҳамда ўн бир ёшли қизларини зўрлаганликда айбланмоқда. Қизларнинг онаси оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлиб, уларнинг тарбиясида иштирок этмайди, дея хабар берди “mk.ru”.

Россия Федерациясининг вилоят бўйича тергов қўмитаси маълумотларига кўра, бўлган воқеа ҳақида опа-сингилларнинг ўзи мактабдаги ўқитувчиларига айтиб беришган. Қизларнинг сўзларига кўра, отаси 2019 йил декабрь ойида уларга қарши жинсий зўравонлик қилган.

Январь ойида эса ўқув муассасаси директори ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзган.

36 ёшли Омск яшовчисига қарши 14 ёшгача бўлган ўсмирни зўрлаш бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб,  12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Ўз оиласида зўравонликка учраган қизлар ҳозирда ижтимоий реабилитация марказида. Жиноятнинг барча ҳолатлари аниқлаштирилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.