Генерал-майор арнасойлик ёшлар билан учрашди

Улашиш:

Арнасой туманида вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан ишга жойлаштириш ва арзонлаштирилган китоблар ярмаркаси ташкил этилди.

Шу куни 3-сектор раҳбари Ғайрат Қодиров туманнинг фаол ёшлари билан учрашди.

Учрашуви аввалида ишга жойлаштириш ва арзонлаштирилган китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Тадбир иштирокчилдари тумандаги бўш иш ўринлари билан танишуви давомида ўзлари учун қизиқарли бўлган китоблардан харид қилишди. Айтиш керакки, бу каби тадбирлар кўпчилик ёшларнинг ишга жойлашиш ва саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

Эртанги кун эгаларига эътибор ҳар қачон долзарб аҳамиятга эга масала бўлган. Уларнинг орзу-истаклари, қизиқиш ва интилишлари бугун рағбатлантирилса, келажагимиз чин маънода ишончли қўлларда бўлади. Айтиш жоизки, муҳтарам Президентимиз барча даражадаги раҳбарлардан ёшлар билан ишни янгича тартибда ташкил этишни талаб қилмоқда. Учрашувда сўз олганлар масаланинг шу жиҳатига тўхталар экан жорий йилда ёшлар ҳаётида оид кутиладиган ўзгаришлар ва қўйиладиган талаблар хусусида фикр билдирди.

Шунингдек, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ёшлардан жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ижтимоий фаол бўлишни, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик хислатларини намоён қилишини сўради.

Учрашувда арнасойлик ёшларнинг мактабга лобаротория жиҳозлари келтириш, мусиқий асбоблар, спорт анжомлари, кутубхона фондини янгилаш каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, рўйхатга олинди ҳамда уларнинг ҳал қилиш муддатлари белгиланди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.