Масжидул-Ҳаром Қурбон ҳайитида ёпиқ бўладими?

Улашиш:

Саудия Арабистони расмийлари Қурбон ҳайитини нишонлаш пайтида Маккадаги Масжидул-Ҳаром намозхонлар учун ёпиқ бўлишини маълум қилди.

Саудия мулозимларининг тушунтиришича, бу босқичда намозхонларнинг хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолмоқда, шунинг учун Макка аҳолиси ҳайитни асрлар давомида бўлганидек Масжидул-Ҳаромда эмас, балки ўз уйларида ўтказадилар, дея хабар бермоқда Khaleej Times газетаси. 

"Бу йил биз асосан соғлиқни сақлаш масаласига эътибор қаратдик, бу ноёб вазиятда жуда муҳимдир", деди Макка шаҳридаги асосий масжид хавфсизлик кучлари қўмондони, генерал-майор Муҳаммад ал-Аҳмадий.

Аввалроқ қироллик расмийлари Қурбон ҳайитининг биринчи кунини 31 июль, жума куни деб эълон қилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.