300дан ортиқ интернет-фирибгарлари қўлга олинди

Улашиш:

Сингапурда 300дан ортиқ фуқаро фирибгарлик, пулни ювиш, лицензиясиз судхўрлик фаолияти билан шуғулланганликда айбланмоқда. Бу ҳақда CNA манбаси хабар берди.

Ушбу жиноятларни содир этганликда гумон қилинганлар 3 августдан 14 августга қадар полиция томонидан ўтказилган махсус операция чоғида қўлга олинган.

Ҳаммаси бўлиб 220 эркак ва 93 нафар аёл киши ушланган. Уларнинг энг кичиги 16, энг каттаси 76 ёшда.
Қайд этилишича, беш эркак ва тўрт аёл фирибгарлик ҳамда ишончни суиистеъмол қилишда гумонланиб қамоққа олинган.

Яна 49 эркак ва 29 аёл электрон савдода фирибгарлик қилиш ва умумий қиймати 1,24 млн. доллардан зиёд маблағни ювишда айбланяпти.

Қолган 166 эркак ва 60 аёл эса қарзлар ҳамда кредит агентликлари фаолияти билан билан боғлиқ фирибгарликка алоқадорликда гумон қилиниб, терговга тортилган. Бу борадаги умумий сумма 296 мингдан зиёд Сингапур долларига тенг.

«Операция миқёси бизга ўсиб бораётган онлайн-фирибгарлик таҳдидини эслатмоқда ва интернетдан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишимизга чақиряпти», — дейди Бедок полиция бўлими бошлиғи, полиция комиссари ёрдамчиси Жулиус Лим.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.