Карантин талаблари юмшатилгач, жойларда 4- сектор раҳбарларининг сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Пахтакор туманидаги Ғалаба махалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирҳам сайёр қабул, ҳам ёшлар билан учрашув тарзида ўтди.
Жумладан, вилоят ДСБ ва туман ДСИнинг масъул ходимлари томонидан фуқароларнинг 20 дан ошиқ мурожаатлари тингланди. Вақт ва маблағ талаб қилувчи мурожаатлар ўрганиш учун мутасадди ташкилотлар зиммасига юкланди.
Тадбирнинг асосий мақсади бўлган ёшлар билан учрашув давомида 30 нафарга яқин ёшлар ўз таклиф ва муаммоларини ўртага ташладилар. Масалан, Нилуфар Орипова олий ўқув юртини тамомлаганини, аммо муносиб иш топишга қийналаётганини билдирди.
Нилуфарнинг мурожаати ўрганиш ва ҳал этиш учун Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига юборилди.
Тадбир иштирокчилари Бахтигул Қушева ва Сайёра Аҳадоваларнинг иш топишда кўмак сўраб мурожаат этишларига ҳожат қолмади. Уларга ишга жойлашганлик ҳақидаги буйруқ кўчирмалари тантанали равишда топширилди.
Сир эмаски, Пахтакор туманида яқин йилларгача йирик саноат корхоналари йўқлиги аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлашга катта тўсиқлардан бири эди. Юқоридаги сингари ишлаб чиқариш
корхоналарининг ишга тушаётгани Бахтигул ва Сайёра сингари ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмак бераяпти.
Учрашувда жами 9 нафар ёшлар турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлашди. Ногиронлиги бор 3 нафар ёшларга Мустақиллик байрами муносабати билан вилоят ДСБ бошлиғининг совғалари топширилди. Бундан ташқари, тумандаги намунали ва интизомли солиқ тўловчи бўлган тадбиркорлик субъекти эгаларига ДСБ бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.
Ёшлар билан учрашувлар давом этади. Навбатдаги учрашув 4 сентябрь куни Зарбдор тумани “Андижон” ҚФЙда бўлиб ўтади.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати