«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида

Улашиш:

22 октябрь куни Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов иштирокида «Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналиши» ҳамда асосий ставка бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда ОАВ вакили Марказий банк раисидан гўшт ва бошқа озиқ-овқат масулотларини тартибга солинишга уринишлар ҳақида сўради. «Бундай ҳаракат олдинлари қисқа муддатли самара ва келгусида нархларнинг янада кескин ошишига олиб келганини яхши биламиз. Бу ҳақда нима дея оласиз», деб савол берди журналист.

«Салласини олиб кел деса, калласини қўшиб олиб келади, деган мақол бор. Бу маҳаллий ҳукумат органларининг хатти-ҳаракати. Биз бундай чораларга қаршимиз. Аввало, президент биздан маъмурий бошқариш эвазига эмас, балки талаб ва таклиф ҳисобига нархларни барқарорлаштиришни талаб қилмоқда», – дея ушбу саволга жавоб қайтарди Мамаризо Нурмуротов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.