Саломатликни баҳолаш ва кўрсаткичлар институти (IHME) олимларининг аниқлашича, тиббий ниқоблардан фойдаланиш биргина АҚШнинг ўзида 130 мингга яқин кишининг ҳаётини асраб қолади.
COVID-19ни жиловлашнинг бошқа чоралари, жумладан ижтимоий масофа ҳам бу қадар катта фойда бермайди ва 2021 йилнинг феврал ойи охирларига келиб вафот этганлар сони икки баробардан кўпроқ ортиб, 511 минг кишига етиши мумкин, дейилади «Nature Medicine» журнали мақоласида.
Тадқиқотчилар фикрича, ниқоб тақиш кўрсаткичи 85 фоизни ташкил этса, 95 мингдан зиёд кишининг ҳаёти сақлаб қолинади.
Ниқоблар SARS-CoV-2 каби респиратор вируслар юқишининг олдини олади ва COVID-19 тарқалишига тўсқинлик қилади.
Вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган бир вақтда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, ўз-ўзини изоляция қилиш ва алоқага киришган кишиларни қайд этиб бориш каби нофармацевтик чоралар пандемияни жиловлаб туриш учун энг самарали усуллар ҳисобланади.