Билл Гейтс вакцинацияга қарамай, пандемия кучайишидан хавотирда

Улашиш:

Келгуси ойларда кўплаб мамлакатларда вакцинация бошланганига қарамай, янги турдаги коронавирус пандемияси кучайиши мумкин. Воқеаларнинг бундай ривожланишини «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс ўзининг шахсий блогида маълум қилди.

«Афсуски, биз ҳали ҳам қийинчиликларни енгмадик», — деб ёзган Гейтс.

Унинг фикрича, компьютер моделлари 2021 йилнинг дастлабки ойларида глобал муаммоларнинг ёмонлашишини прогноз қилмоқда. Шунингдек, у вируснинг ўта юқумлилиги билан ажралиб турувчи янги мутациясини ўрганиш зарурлигини таъкидлади.

Миллиардер тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш инфекция тарқалишининг олдини олишда самарали усуллар эканлигини эслатиб қўйди.

Гарчи улар бошқа чекловлар сингари кейинги йилда ҳам сақланиб қолса-да, вақт ўтиши билан вакциналарнинг шарофати билан вазият яхши томонга ўзгаради. Гейтс вакциналар самарадорлигига ишонмайдиганлар сони кўпайиб бораётганидан шикоят қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.