Ижтимоий тармоқларда тарқалган, «Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида Ахборот-маълумот гуруҳидан ёзаяпмиз. Гуруҳ раҳбари иш жадвалини (табель) нотўғри тузиб келгани сабабли ходимлар маоши камайиб кетди. Меҳнат қонунчилигига кўра ногиронлиги бўлган ходим тунги вақтда навбатчиликда туриши мумкин эмас, лекин ҳамкасбимиз тунги навбатликкка қўйилмоқда. Меҳнат кодексига биноан биз 4 сменада ишлашимиз керак, лекин 5 сменада ишлатишди. Мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам сўраймиз?» деган мазмунда хабар юзасидан «Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали қуйидагиларни маълум қилади.
«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида штат жадваллари бўйича 2020 йилнинг октябрь холатига кўра 5 та ходим филиал Ахборот-маълумот гуруҳи, гуруҳ бошлиғи Н.Бозорова ва операторлар С.Казакова, Р.Султонова, М.Ахмедовалар фаолият кўрсатиб келамоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабардаги «Гуруҳ раҳбари иш жадвалини (табель) нотўғри тузиб келгани сабабли ходимлар маоши камайиб кетди» бу хабар асоссиз маълумотларга асосан ёзилган, филиал Ахборот-маълумот гуруҳи бошлиғи Н.Бозорова томонидан хабарга илова қилинган жорий йил сентябрь ойи (2020 йил сентябрь ойи табели расмга тушириб ташланган) табель тўғри топширилган.
Гуруҳ ходимларининг ойлик маоши, табель бўйича иш соати, кечки ва тунги иш соатлари, байрам ҳамда дам олиш кунлари ишлаган соатларига қараб, ҳисоб-китоб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси МКнинг 220-моддаси бешинчи қисми Ногиронлар, тунги ишларга уларнинг розилиги билан, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса йўл қўйилиши, МКнинг 228-модда - Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, уларнинг розилигисиз тунги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмаслиги белгилаб берилган.
«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида ногиронлиги бўлган, ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар (ходимлар)ни тунги ишларга жалб қилишга, ходим ва она-боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулосага асосан уларнинг розилиги билан навбатчиликка жалб қилинган.
Ушбу масала юзасидан тегишли тартибда масъул бўлган давлат ташкилотлари қонун талаблари асосида текшириш олиб боришлари мумкин.
«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали Аҳолини ижтимоий тармоқларда бу каби муаллифи йўқ асоссланмаган аноним хабарларга ишонмасликни сўрайди.
«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали