Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди

Улашиш:

Тошкент шаҳрида газ “заправка”лар график асосида ишлашга ўтказилиб, соат 19.00 дан 7.00 гача табиий газ таъминотидан узилиш бошланди. Бу ҳақда бугун Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.
Сенаторларга ҳисоб берган “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ раҳбарияти гап-сўзларидан шуни англаш мумкинки, аҳолининг куз-қиш мавсумида табиий газ билан тўлиқ таъминланишига газ “заправка”ларнинг кўпайиб кетаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Уларнинг иддао қилишича, ҳозирги пайтда газ тўлдириш компрессор шохобчалари сони етарлича. Айниқса, Тошкент шаҳрида меъёридан бир неча баробар газ олишган. Энди янги шохобчалар қуришга рухсат берилмаслиги керак.
Сенаторлар эса маҳаллада газ узилган шароитда шу ҳудуддаги “запрака”лар узлуксиз ишлаётганини, парникларда ҳам газ муаммоси йўқлигини, аҳоли қишнинг совуқ кунлари ёнилғидан қийналаётганини айтишмоқда. Бу ерда таъминотчиларнинг манфаатдорлиги борлигига шаъма қилишмоқда. Лекин ҳозирча исботлари йўқлигини айтишди.
Эслатиб ўтамиз, энергетика вазири Алишер Султоновнинг буйруғи билан шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб, Тошкентдаги 54 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси график асосида ҳар куни соат 19.00 дан 7.00 гача табиий газ таъминотидан узилиши белгиланган.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.