Трампни яна бир катта йўқотиш кутмоқда

Улашиш:

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи Меланья сайлов натижалари эълон қилинган заҳоти сиёсатчи билан ажрашмоқчи, деб ёзади «Daily Mail».

Биринчи хонимнинг собиқ ёрдамчиси Стефани Волкоффнинг сўзларига кўра, Дональд ва Меланьянинг никоҳи аслида улар ўртасидаги шунчаки келишув бўлган ва оила аъзолари Оқ уйда алоҳида хоналарда яшашган. Яна бир собиқ ёрдамчи Омароса Маниголт-Ньюманнинг айтишича, биринчи хоним Дональднинг АҚШ президенти лавозимини тарк этишини кутяпти. Шундан сўнг у ажрашиш жараёнига киришади.

«Меланья президент ўз лавозимини тарк этадиган ҳар бир дақиқани санамоқда ва шундан сўнг ажрашиши мумкин. Агар Дональд Оқ уйдагида бўлганида Меланья хўрликларга дош беролмай, кетишга уринса, уни жазолаш йўлини топар эди», — дейди Ньюман.

Таъкидланишича, Меланья Дональд билан муносабатларини «аъло»га баҳолайди. Шунга қарамай, нашрнинг ёзишича, Трампнинг иккинчи хотини Марла Мейплз билан никоҳ шартномасида унинг собиқ турмуш ўртоғини оммавий ахборот воситаларида танқид қилишига ёки танқидий китоблар чоп этишига йўл қўйилмаган. Дональд билан Меланья битимида ҳам шунга ўхшаш банд бўлиши мумкин.

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Миллионлаб америкаликлар сайловдан бир неча ҳафта олдин овоз беришди ёки почта орқали овозларини юборишди. 4 — 23 ноябрь кунлари почта орқали юборилган бюллетенлар жойларга етиб боради ва ҳисоб-китоб қилинади.

АҚШда сайлов натижалари 11 декабргача тасдиқланиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.