Туркияда вазият жиддий: дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинди

Улашиш:

Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли дам олиш кунлари комендантлик соати жорий этилади, дея эълон қилди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

«Дам олиш кунлари комендантлик соати жорий этилади. Соат 10:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғи бундан мустасно», — дея унинг сўзларини келтиради «Anadolu» агентлиги.

Шу муносабат билан Туркия раҳбари барча спорт мусобақалари аввалгидек томошабинларсиз ўтказилишини, кинотеатрлар эса йилнинг охиригача очилмаслигини маълум қилди.

Савдо марказлари, бозор ва сартарошхоналар каби муассасаларнинг иш фаолияти соат 10:00 дан 20:00 гача чегараланади. Ресторан ва қаҳвахоналар олиб кетиш сифатида фаолият кўрсатиши мумкин.

Туркияда коронавирусга чалиниш сонининг кўпайиши қайд этилди: 16 ноябрь ҳолатига кўра мамлакатда 3,3 мингта янги COVID-19 ҳолати кузатилди. Пандемия бошлангандан бери республикада касалланганлар сони 415 минг кишидан ошиб кетди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.