Турк дунёси ҳужжатли фильмлар фeстивалида Ўзбeкистон 6 та фильм билан қатнашмоқда

Улашиш:

V Турк дунёси ҳужжатли фильмлар фестивали мукофотига сазовор бўлган ҳамда якуний босқичга чиққан фильмлар намойиши 25-27 ноябрь кунлари онлайн тарзда узатилади. Бу ҳақда Туркия элчихонаси матбуот хизмати хабар беради.

Туркиянинг Усмония шаҳрида ўтаётган киноанжуманнинг бир қисми коронавирус пандемияси сабаб онлайн форматга кўчирилди.

Намойиш этиладиган 37 та фильмни фестивалнинг Youtube канали орқали томоша қилиш мумкин бўлади.

Туркий оламда нуфузли саналган маданий тадбирда ўзбекистонлик ижодкорлар «Ҳунармандлар қадрланган юрт», «Самарқанд — қадимий Шарқ дурдонаси», «Сузук ота», «Ўзбекистон — ислом цивилизацияси маркази», «Шашмақом», «УзРок» каби ҳужжатли фильмлар билан қатнашади.

Фестиваль иштирокчилари орасида Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия, Македония, Босния ва Герцеговина, Шимолий Кипр турк республикаси ҳам бор.

Туркиянинг етакчи маданият ва санъат муассасалари томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган фестивалдан кўзланган мақсад туркий дунё киноижодкорлари ўртасидаги робиталарни мустаҳкамлаш, ҳужжатли фильмлар ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу ижодий соҳани ривожлантириш ва кенгайтиришга ҳисса қўшишдан иборатдир.

Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари ўртасида кўплаб соҳалар қатори кинематография йўналишида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. Ўтган йили Турк дунёси ҳужжатли фильмлар делегацияси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюрган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.