Бош прокуратура: «EQUINOX сотиб олинган, TRAILBLAZER эмас»

Улашиш:

«Zafarbek Solijonov» телеграм каналида Давлат харидлари порталининг маълумотига асосан 2020 йил давомида Бош прокуратура «UzAuto Motors»дан LACETTI, EQUINOX ҳамда ТRAILBLAZER автомашиналарини сотиб олганлиги ҳақида хабар тарқатилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу хабарга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан «UzAutoMotors» АЖдан LACETTI ҳамда EQUINOX русумли автомашиналари сотиб олинган. Бироқ, TRAILBLAZER русумли автомашина харид қилинмаган.

«EQUINOX русумли автомашинаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун хужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиш учун харид қилинган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган хизмат автомашиналари бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан харид қилинганлиги маълум қилинади», дейилади Бош прокуратура хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.