Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»

Улашиш:

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат фуқаролари учун «Telegram» ва «WhatsApp»даги ўз рақамларини очиқлади.

«Венесуэла ва халқимиз ҳақидаги ҳақиқат учун курашга «WhatsApp» ва «Telegram» орқали қўшиляпман. Мадуро — «WhatsApp»да, Мадуро — «Telegram»да. Мана менинг рақамим — 04262168871, уни ўз гуруҳларингизга қўшиб қўйинг», — деди давлат раҳбари «Twitter»даги жонли эфир пайти.

Мадуро, шунингдек, душанба, 30 ноябрдан бошлаб чекловлар (карантин бўйича) мунтазам юмшатиб борилишига ваъда берган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.