Байден оёғини синдириб олди

Улашиш:

АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилган Жо Байденга томография текширувларидан сўнг оёқ суякларининг синиши ташхиси қўйилди.

Хабарда қайд этилишича, Байден бир неча ҳафта давомида махсус оёқ кийимда юришга мажбур бўлиши мумкин.

Байден шанба куни ўз ити билан сайр қилиб юрганида сирпаниб кетган ва тўпиғини қайириб олган. Дастлаб, шифокор суякнинг шикастланганини тасдиқламади, фақат мушакларнинг чўзилиши ташхисини қўйди, аммо сиёсатчини қўшимча текширувга юборди. Қайта текширувда Байденнинг оёқ панжаси қисмида синиш жароҳатлари борлиги аниқланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.