2020 йил 1 декабрь куни соат 01:30 ларда Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига қараб ҳаракатланаётган «Малибу-2» русумли автотранспорт воситасининг орқа юкхонаси холислар иштирокида текширилди. Натижада келиб чиқиши ноаниқ бўлган 13 дона «7 SHOTS» (салют), 32 дона «ВОЛК», 300 та қутида 18.000 дона «Трения» ва 360 қутида 21.600 дона «Британик» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳарида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро Қ.У.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБга топширилган, ҳозирги кунда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.