Боласини сотувга қўйган онага суд ҳукми ўқилди

Улашиш:

Сирдарёлик А.Ўринбоева жорий йилнинг июль ойида ўз ҳамшаҳари Х.Маматқулов билан танишиб, ҳозирда шароити оғирлиги ва моддий томондан қийналганлиги сабабли пул кераклигини, бунинг эвазига ўз фарзанди – 2019 йил 12 июлда туғилган Л.Ўринбоевани 17 минг АҚШ долларига сотишини айтади.

Х.Маматқулов бу ҳақда Департаментнинг Сирдарё вилояти ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаларига ариза билан мурожаат қилади.

Жорий йилнинг 21 июль куни, кундузи соат 12 лар артофида унинг аризасига асосан Департаментнинг вилоят бошқармаси ва Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар, 2-мавзе, Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Зоми» тўйхонасининг ёнидаги қурилиши тугалланмаган бинонинг ёнида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, А.Ўринбоева ўзининг 2019 йил 12 июлда туғилган фарзанди Л.Ўринбоева вояга етмаган ва ожиз аҳволдалигини била туриб, уни «махсус харидор»га 17 минг АҚШ долларига сотаётганда қўлга олинган.

Суд мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, А.Ўринбоевани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топди ва унга ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.