Отабек Умаров ООК вице-президенти бўлиши мумкин

Улашиш:

Тарихда илк бор Ўзбекистон томони Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига ўз номзодини илгари сурмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида 16 декабрь куни Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш, ушбу тадбирда бўлиб ўтадиган ООК раҳбарияти таркибига, хусусан, ташкилот вице-президентлигига Ўзбекистон томонидан таклиф этиладиган номзодни кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда спорт ва ташкилотчилик бўйича катта салоҳиятга эга бўлган Отабек Умаров номзоди Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига илгари сурилди.

«Маълумки, Отабек Муҳаммадалиевич Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда мамлакат ММА ассоциациясидаги фаолияти орқали юртимизда ушбу спорт турларининг ривожини янги босқичга чиқара олди.

Тадбир давомида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори ҳам сайлаб олинди. Ушбу масъулиятли лавозимга МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов бир овоздан маъқул кўрилди», дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.