Яшнобод тумани 103-сонли мактаб-интернат тарбияланувчисини ким калтаклади?

Улашиш:

Бугун ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани 103-сонли мактаб-интернат тарбияланувчисини кечки смена тарбиячилари ургани ва танасига турли тан жароҳатлар етказгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Zamon.uz’ мухбири мактаб-интернет раҳбарияти билан боғланишга ҳаракат қилди.

Биринчи боғланишда нима сабабдан қўнғироқ қилаётганимизни айтганимизда телефон тугмаси босиб қўйилди. Қайта қўнғироқ қилганимизда телефон узилиб қолгани важ қилинди. Раҳбарият билан боғлаб беришни сўраганимизда эса қабулхона ходими раҳбарият билан боғлаб бериш имкони йўқлиги, раҳбар хонасида суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилди.

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан изоҳ сўралганда, исмини айтишдан ҳадиксираган тарбиячи айни дамда воқеа юзасидан хеч қандай маълумот йўқлигини, аниқлик киритилса, албатта хабар қилиниши билдирди.

Шунингдек, тарбиячиларга воқеа ростдан ҳам бўлганми деб қайта-қайта савол берилганда, баъзи вақтларда болалар ўз уйидан ҳам шу ҳолга тушиб келишларини айтиб, аниқ маълумот беришга иккиланди.

Мазкур воқеа юзасидан яна қўшимча маълумот берамиз.

 Муножат Валиева

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.