Бугун Қуёш тутилади, аммо бизга тааллуқли эмас

Улашиш:

Бугун, 14 декабрь санасида сайёрамизнинг айрим минтақаларида Қуёш тўлиқ тутилади, дея хабар берди «Вести» Москва планетарийсига асосланиб.

Қуёшнинг тўлиқ тутилиши Чили ва Аргентина шимолида яшовчиларгагина аён бўлади. Жанубий Американинг айрим мамлакатлари, Полинезия, Африка ва Антарктиданинг айрим ҳудудларида Қуёш қисман тутилиши рўй беради.

Қуёшнинг бу сафарги тутилишини, қатор сабаблар ортидан, ўзбекистонликлар пайқамай ҳам қолишади. Биринчи ва иккинчидан, тўлиқ тутилиш дунёнинг нариги чеккалари — Ғарбий ва Жанубий яримшарда, камига Тошкент вақти билан соат 21:00 лар атрофида юз беради, учинчидан, бир неча кундан бери осмонимиз мусаффо эмас — Қуёш юзини булут (ёки туман) тўсиб қўйган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.