Қарши шаҳрида халқ таълим бўлим вакили ўз жонига қасд қилди

Улашиш:

Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимида фаолият кўрсатган 33 ёшли бош мутахассис Р.Ф. ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Насафневс” манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, марҳум Қарши тумани Лаганди қишлоғида истиқомат қилган. Қарши шаҳридан ҳали қурилиши тўлиқ якунланмаган кўп қаватли уйлардан сотиб олган ва шу ерда ўзини осиб, жонига қасд қилган.

“Насафневс” воқеа бўйича қўшимча маълумот олиш учун Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудираси Наргиза Самадова билан боғланди.

Н.Самадованинг айтишича, марҳум икки кун ишга келаолмаслигини, бунга отасининг соғлигида муаммо борлигини сабаб қилиб кўрсатган ва жавоб олган.

Қўшимча қилинишича, вафот этган 33 ёшли халқ таълими ходимининг 2 нафар фарзанди бор. Бўлим масъуллари охирги вақтларда унинг руҳиятида жиддий ўзгаришларни сезишмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.