2020 йил Ўзбекистонда қандай кадрлар алмашинуви юз берди?

Улашиш:

2020 йилда маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларида кўплаб тайинловлар юз берди, дея маълум қилмоқда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.

Масалан, янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Раҳмат Маматов вазир этиб тайинланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг икки нафар ўринбосари — Борий Алихонов ва Наримон Умаровлар сенатор бўлишди.

Жорий йилда юқори лавозимларга тайинланган аёллар сони ҳам ошди. Хусусан, Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. Бундан ташқари, Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, Умида Тухташева эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.