Ўзбекистонлик аёл Туркияда ўзини 10-қаватдан ташлаб вафот этди

Улашиш:

Измирнинг Қаршияка туманида ўзбек миллатига мансуб аёл 10-қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса 2 январ куни соат 14:00 лар атрофида содир бўлган. 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мубинабону Б. (аёл) психологик муаммоларга дуч келган ва ўзини Қаршияка туманидаги бинонинг ўнинчи қаватидан ташлаган. 

Воқеага гувоҳ бўлганлар тез ёрдам ва полицияни чақирган. Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ҳодимларининг биринчи ёрдам кўрсатиб, аёлни Бакирчай университетининг Чиғли ўқув ва тадқиқот шифохонасига ётқизган. Аммо оғир аҳволда бўлган Мубинабону Б. кўрилган чораларга қарамай вафот этган. 

Ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.