Қаршида газ чақнаши оқибатида икки киши вафот этди

Улашиш:

Иллюстратив фото

Бугун, 6 январь куни соат 08:10ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда бинонинг деворлари қулаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.