Президентнинг Фарғонадаги қабулхонаси раҳбари вафот этди

Улашиш:

Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ғуломжон Бобораҳимов 65 ёшида вафот этди, дея хабар берди «Дарё».

Марҳум Ғуломжон Бобораҳимов 1956 йил 27 март куни Фарғона туманида туғилган бўлиб, истеъфодаги полковник, узоқ вақт давомида ички ишлар идораларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Таъкидланишича, у 2020 йил 18 февраль куни Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланган. Ундан аввал эса Фарғона шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.