Судяларга пенсия тайинлаш тартиби ўзгартирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 783-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда белгиланишича, Олий суди аппарати раҳбари, бошқарма бошлиқларига нисбатан Олий суд судялари учун белгиланган, Олий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа ходимларига нисбатан эса, вилоят судлари судялари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.Бунда қайд этилган шартлар фақат муқаддам судялик лавозимида ишлаган шахсларга нисбатан қўлланилиши, ушбу шахсларнинг шу лавозимларда ишлаган вақти судялик стажига қўшилиши ва пенсия тайинлашда ҳисобга олиниши белгиланган.

Шунингдек, судя лавозимидан бошқа ишга ўтказилган шахслар ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эга.Ногиронлик пенсиясини тайинлашда ёшга доир чекловлар олиб ташланди. И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган 50 ёшдаги ва ундан ошган шахслар ногиронлик юзага келгунига қадар судя сифатида 10 йиллик иш стажи мавжуд бўлганда, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (илгари 60 ёшгача эди).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга кирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.