Туркман мақоллари
Расмий номланиши – Туркманистон Республикаси. Марказий Осиёда жойлашган. Шимол ва шарқда – Ўзбекистон, шимолда – Қозоғистон, шарқ ва жанубда – Афғонистон, жанубда –Эрон билан чегарадош. Туркманистоннинг ғарбий қисми Каспий денгизи билан туташиб кетган.
Пойтахти – Ашхобод. Ҳудуди – 491.200 км². Аҳолиси – 6 миллиондан зиёд. Давлат тили – туркман.
Диний эътиқоди – ислом. Пул бирлиги – манат.
* * *
Кўрдингми – яширма, кўрмадингми – вайсама.
Сув оқади, тош қолур.
Ерга – сув, эркакка – шуҳрат керак.
Кулиб гапирадиган эркаклардан қўрқ, кўз ёши тўкиб сўзловчи аёллардан қоч.
Камчиликсиз дўст изласанг – дўстларсиз қоласан.
Қўлинг борми, белкурак топилади, демак, пул ишласа бўлади.
Шамолнинг охири – ёмғир, ўйин интиҳоси – муштлашув.
Ўнта қўйнинг эгаси бўлсанг – сен ҳақсан.
Карвон тескари томонга бурилганида чўлоқ биринчи бўлиб қолади.
Яхши қиз камбағал хонадондан чиқади.
Кўп юрган кўп эшитур.
Ким сен билан ҳақ-ҳуқуқ талашса, у қариндошинг эмас.
Мақтовдан эшак отга айланмас.
Душманнинг табассумига ишонма.
Биринчи зарба кучлироқ.
Соч-соқолга оқ оралади, ақл эса қўшилмади.
Билмайсанми – биладиганга ишон.
Кўрга ҳар қадам – чуқурлик.
Қўшни қачон эрта ётиб, кеч туришни қўшнидан ўрганади.
Хотининг йўқми – яқинларинг йўқ.
Кузатувчи йўлдош эмас.
Мамлакатни уни яхши билган душман пароканда қилур.
Қўрқув ўлимдан қутқара олмас.
Бойнинг уй-жойи бўйлаб дарё, камбағалнинг гўшаси бўйлаб йўл ўтади.
Ўғрини ўғрилаш гуноҳ эмас.
«Дунё халқлари мақоллари» китобидан