Амалдорлар китоб ўқишга вақт ажратишадими? Rost24.uz ахборот сайти бир нечта амалдорлар яқинлари, уларни таниганлар ўртасида сўровнома ўтказди. Амалдорларнинг бадиий адабиёт бўйича танлови қайсидир даражада уларни дунёқараши ҳақида ҳам сўзлайди. Баъзи амалдорлар кўпинча ўз нутқларида бадиий адабиётлардан иқтибослар келтириб туради. Айрим амалдорларнинг нутқларидан улар умрида қўлига китоб олмаганига шубҳа қилмайсиз.
Rost24.uz ахборот сайти бир нечта амалдорлар яқинлари, уларни яқиндан таниганлар ўртасида сўровнома ўтказди.
Қайси раҳбар қанча китоб ўқиган, айни дамда бўш вақтида қайси бадиий адабиётни ўқиётгани бўйича ўтказилган сўровнома натижасига кўра, қуйидаги раҳбарлар номи нисбатан кўпроқ тилга олинди.
Энг кўп китоб ўқиётган амалдорлар рейтинги:
1. Абдусалом Азизов – ДХХ раиси
2. Пўлат Бобожонов – ИИВ вазири
3. Эркин Турдимов – Самарқанд вилояти ҳокими
4. Қудратилла Рафиқов – Касаба уюшмалари федерацияси раиси
5. Алишер Қодиров - «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси
Сиз қайси раҳбарларнинг китоб ўқишидан хабардорсиз?