Россиядан Ўзбекистонга навбатдаги махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Улашиш:

 COVID-19 коронавирус пандемияси даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан навбатдаги махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Ахборот хизмати хабар берди. 

Жумладан, Волжский – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 483-сонли поезд 19 март куни Москва вақти билан соат 20:50да «Волжский» станциясидан, шунингдек, 22 март куни Москва – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 476-сонли махсус поезд 22 март куни Москва вақти билан соат 22:28да «Казанский» темир йўл вокзалидан жўнайди.

Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилган. Волжский ҳамда Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг https://e-ticket.railway.uz веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, интернет орқали айни дақиқада Москва ҳамда Волжскийдаги ҳамюртларимизга жўнатишлари ҳам мумкин.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.